s
USD: Rub: Eur:
2023-07-03 574

Урганч шаҳар, “Байналминалчи” МФЙ да яшовчи аҳоли ўртасида ўтказилган давра сухбати

Кун тартибидаги масалалар юзасидан юқорида қайд этилган судья З.Исаков сўзга чиқиб, эр-хотиннинг ўзаро келишмовчилиги натижасида бир қанча низолар келиб чиқиши, хусусан, бола таъминоти учун алимент, 3 ёшгача боласи бор аёллар ўзига таъминот ундириш, боласини ўз тарбиясига олиш, бола билан учрашиб туриш, эр-хотин мол мулкларини бўлиш каби низолар келиб чиқиши, жамиятнинг бўғинини оила ташкил этиши, соғлом оилалар соғлом жамиятни ташкил қилишини, низоларни ўзаро эр-хотин бирга ҳал этиши кераклигини, эр-хотиннинг келишмовчилик фарзандларининг келажаги учун салбий таъсир кўрсатишини,  давлатимизнинг асосий негизини оила ташкил қилади. Оила тинч бўлса юртимиз, элимиз тинч бўлади. Тинч оилада камолга етган фарзанд ҳар биримизнинг келажагимиз, юртимиз келажаги.

Қабул қилинаётган қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатларнинг асосий мавқсад ва вази фалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирларига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат. Халқимизда ажойиб мақоллар, “Қайтар-дунё”, “Нимани эксанг –шуни ўрасан” каби тарбиявий тусдаги мақоллалар мавжуд бўлиб, булар ёш келинларга қайнона ва қайнотага ҳурмат ва иззат,

танқидни тўғри қабул қилишга чақиради. Чунки, айнан шу келинлар келгусидаги қайноналар, эрлар бўлса келгусидаги қайноталардир. Бундан кўринадики, давлатимизда оилага ва қариндош-уруғликка бўлган ҳурмат ва эътибор азалдан шаклланиб келган. Хусусан, бу борадаги буюк сохибқирон Амир Темурнинг “Қариндош-уруғларга яқин бўлинг, зеро, илдиз ва шохлари бўлмаган дарахт баҳорда гулламайди.”-деган ўгитини олиш мумкин. Чунки оила, қариндошлик ва одамлар ўртасидаги яқинлик бирдамлик ривожланишнинг асосий омили десак бўлади.

         Шундай бўлса-да, айрим оила қураётган ёшлар оила тушунчаси, оиладаги эрнинг мажбуриятлари, хотиннинг (келиннинг)мажбуриятларини бироз эътибордан четда қолдирмоқдалар.

         Бу бўлса оила катталари ота-она, эр-хотиннинг ўзаро арзимас сабаблар билан келишмовчиликларига, ўзаро жанжалларига сабаб бўлмоқда.

         Шу боис давлатимиз келажагининг пойдевори бўлган ёш авлодни тарбиялашда дастлаб уларни хаётга тайёрлаш, билим ва ҳунар ўргатиш, меҳнатсеварликка йўналтириш, оиланинг моддий жиҳатдан етарли таъминланиши, эр-хотиннинг доимий фойдали меҳнат билан машғул бўлиши оилада соғлом муҳит яратилишига олиб келади.

         Табиийки ёш авлод мустақил яшашга, ўз оилавий режаларини ўзлари белгилашга ва моддий эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга ҳаракат қилишади. Ёши катта оила аъзолари (қайнона ва қайнота) фарзандлари оиласини ҳар жиҳатдан мукаммал бўлишини таъминлаш замирида, келиндан у ёки бу ишларни бажаришни ва фарзандидан ўзларига нисбатан эътиборни кўпроқ талаб қилишади. Бу ҳолат арзимас кўринсада келажакда қайнона ва келин ўртаси, она ва фарзанд ўртасида бир-бирларига нисбатан нафрат ҳисси уйғонишига олиб келади.

         Ушбу ва шунга ўхшаш ҳолатлар юзага келмаслиги учун ёш авлодни катта хаётга ва оила муносабатларига тайёрлашда бор кучимизда сарфлашимиз лозим бўлади.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси Исаков Зафарбек

 

 

Мавзуга оид