Сайлов кодексига асосан Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига сайлов куни 25 ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар эгадир.
Қуйидагилар:
- содир этилган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар;
- сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшамаган фуқаролар;
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари;
- диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинмайди.
Расулбек Ибрагимов
Вилоят адлия бошқармаси шўба бошлиғи