s
USD: Rub: Eur:
2026-03-12 655

ҚЎШИМЧА ДАРС ЭВАЗИГА...200 АҚШ ДОЛЛАРИ ТАЛАБ ҚИЛГАН РАҲБАР

Шундай бир раҳбарлар борки, ўзларининг эгаллаб турган лавозимидан таъмагирлик эвазига шахсий бойлик орттиришни маъқул кўришади. Шунинг оқибатида қилмиши очилиб қолиб, эл – юрт олдида юзи шувит бўлади, эгаллаб турган вазифасидан ҳам ажралади. Чунки бу лавозим унга  соҳани ривожлантириш учун берилганлигини  ҳис қилмайдики, бундай пора олишни ўзининг “ҳуқуқи” деб билади.

Темур Аманов ҳам Ҳазорасп туманидаги 13-сонли мактабда директор бўлиб  фаолият олиб бораётган эди.  У ноқонуний йўллар билан  моддий бойлик орттириш ва мулкий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, таъмагирлик қилди. Яъни, ўзи ишлаётган таълим- тарбия даргоҳидаги ўқитувчи Ш.Хайруллаевдан унинг турмуш ўртоғи М.Шарибовага меҳнат таътилидан қайтиб келганидан сўнг,   200  АҚШ доллари эвазига математика фанидан  қўшимча 10 соат беришини  айтади.

Ш.Хайруллаевдан 100 АҚШ долларини олганидан сўнг кўп ўтмай , мактаб таъмири баҳонасида яна 200.000 сўм пулни қўшимча равишда талаб қилади.  Аммо, 1.500.000  сўм пулларни Ш.Хайруллаевдан  пора тариқасида олаётганида  ашёвий далиллар билан қўлга тушади.

Шу юзадан бўлиб ўтган судда  Т.Амановга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг
55-56-моддалари талабларига риоя қилиниб, Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал қилиниб, унинг жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳамда унинг айбига тўла иқрорлигини ва қилмишидан пушаймонлигини, оиласидан ажрашган бўлиб, қарамоғида уч нафар фарзанди борлигини, ишсизлигини, муқаддам судланмаганлигини, жиноят натижасида етказилган зарарлар тўлиқ бартараф қилинганини жазосини енгиллаштирувчи ва жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб эътироф этилди.

 Унга нисбатан ЖКнинг 57 ва 572-моддалари қўлланиб, шахси ва қилмишига яраша адолатли жазо, яъни у айбланган модда санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддатидан ҳам камроқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш, шу билан бирга, келгусида яна шу каби жиноятларни содир қилишини олдини олиш мақсадида қўшимча жазо сифатида ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, уни муайян вақт мобайнида давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишни белгилаш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келинган.

Мамлакатимизда коррупция ва порахўрликка қарши шиддатли кураш олиб олиб борилаётганлигини унутмаслик, таъмагирлик ва пора олиш учун қонунда белгиланган тартибда жавоб бериш зарурлигини ҳар бир раҳбар эсида сақлаши муҳимдир!

Акбар АМИНОВ,

Хоразм вилоят суди судяси.

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид