s
USD: Rub: Eur:
2025-12-16 353

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар:

▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси.

 “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:

 ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги 2 та мавсум доирасида лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди;

 лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоизи молиялаштирилган тақдирда, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилади;

 белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига Давлат бюджетидан 2 млрд сўм миқдорида маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади.Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti   U.Babayev

Мавзуга оид