s
USD: Rub: Eur:
2024-12-12 835

Ерга бўлган ҳуқуқни белгиловчи хужжат!

Ер муносабатлари билан боғлиқ постлардан сўнг кўплаб тадбиркор ва фуқаролардан ерга бўлган ҳуқуқни белгиловчи хужжатлар ҳақида маълумот беришимни сўраб мурожаатларга мазкур постда жавоб бериб ўтамиз. 

Ер кодексининг 33-моддасида   Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар келтирилган бўлиб унга кўра, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир деб белгиланган. 

 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарори, ижара шартномаси, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги қонунчиликка мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари,  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмаларининг ер участкасини бўлиш ҳақидаги ҳужжатлари,  суд қарори, олди-сотди шартномаси, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг қарори асосида берилади.

Яъни сизда биттагина  Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирманинг ўзи бўлиши ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Бошқа ҳеч бир хужжат ерга бўлган ҳуқуқни вужудга келтирмайди.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti M.Bayjanov

Мавзуга оид