s
“Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси доирасида хавфсизлиги номувофиқ деб топилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг электрон реестри юритилади;
электрон реестр маълумотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш объектларида ўтказиладиган назорат тадбирлари натижаларида олинадиган маълумотларни интеграция қилиш орқали шакллантирилади;
“Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларидаги қурилиш материалларининг электрон реестрида ишлаб чиқарган қурилиш материалларининг хавфсизлиги номувофиқ деб топилган корхоналар давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади.Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti U.Babayev