s
Бунда қуйидагилар доимий равишда эълон қилиб борилади:
жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;
тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар.
2026 йил 1 январдан Наманганда янги солиқ бошқаруви моделини жорий этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутган ҳолда эксперимент ўтказилади:
▪️ жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва (ёки) ер солиғи бўйича 1 млн сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланишни жорий этиш;
▪️ солиқ органлари фаолиятини баҳолашда инсон омили таъсирисиз автоматик шаклланадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини жорий этишни тизимли давом эттириш.
2026 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкларни ижарага беришдан олинган даромад бўйича тўланган солиқ тўлиқ миқдорда мулк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига йўналтирилади..Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti U.Babayev