s
USD: Rub: Eur:
2026-03-25 272

Янги Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати

Ёшларга эътибор қаратиш нафақат замонавий сиёсат, балкиқадимги давлатчилик анъаналари туб асосларига бориб тақалади.

Соҳибқирон Амир Темур давлат бошқарувида заковатли ва шижоатли ёшларни сиёсий-ҳарбий элитанинг асоси сифатида кўрган. Соҳибқирон “Темур тузуклари” орқали навқирон авлодга нафақат жанг санъатини, балки давлатни “Адолат” мезони билан бошқариш масъулиятини сингдирган ва бу орқали қудратли салтанатнинг стратегик барқарорлигини таъминлаган. Темурийлар ренессансининг илк пойдевори айнан ёш авлоднинг интеллектуал салоҳияти ва жисмоний шижоатини уйғунлаштирган ҳолда, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали қўйилган.

Илм-фан марказлари бўлмиш Бухоро, Самарқанд ва Хивадаги мадрасалар аслида ўша даврнинг “Ёшлар академиялари” бўлган. Давлат ёш олимларни (масалан, Улуғбек расадхонаси атрофидаги ёшларни) қўллаб-қувватлагани учун ҳам Шарқ Ренессанси юз берган.

 Бугунги “Ёшлар сиёсати” — аслида тарихий илдизларимиз ва диний қадриятларимизнинг замонавий кўринишидир. Давлат ёшларга эътибор бериш орқали ҳамдиний вазифани(келажак авлодни тарбиялаш), ҳамтарихий анъанани(кучли ворислар қолдириш) давом эттирмоқда.

Бу сиёсат аждодларимизнинг илм-фанга бўлган интилиши ва ислом динидаги “комил инсон” ғоялари билан суғорилган. Ёшлар нафақат замонавий технологияларни эгаллаши, балки ўзлигини англаган, ватанпарвар шахс бўлиб етишиши устувор вазифадир.

Янги Ўзбекистон шароитида бу сиёсат “маҳаллабай” ишлаш тизими ва“Ўзбекистон – 2030” стратегиясидоирасида янги босқичга кўтарилган бўлиб, ҳар бир ёшнинг индивидуал муаммоларини ҳал этиш ва уларга кенг имкониятлар эшигини очишга йўналтирилган.

Амалдаги қонунчилик ва стратегияларга асосан, ушбу сиёсат қуйидаги муҳим вазифаларни қамраб олади:

ёшларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш ва иш билан таъминланиш ҳуқуқларини давлат томонидан кафолатлаш;

иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий имкониятларини ривожлантириш учун шароит яратиш;

ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, касб-ҳунарга ўргатиш ва уларни меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар сифатида шакллантириш;

ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда уларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш;

ёшларни давлат ва жамият бошқаруви жараёнларига, муҳим қарорлар қабул қилишга фаол жалб этиш.

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати ўзинингинституционал тузилишиваманзилли ишлаш тизимибилан дунёнинг бошқа давлатларидан ажралиб туради. Кўплаб мамлакатларда ёшлар сиёсати фақат умумий таълим ва бандлик дастурлари билан чекланса, Ўзбекистонда у “хонадонбай” даражасига туширилган.

Ўзбекистон модели — бу ёшларни шунчаки “боқиманда” қилиб тарбиялаш эмас, балки уларгаресурс (билим, ер, имтиёз, маблағ)бериш орқали ўз келажагини ўз қўллари билан қуришга имкон беришдир.

Ўзбекистоннинг ёшларга оид сиёсати халқаро стандартларга мос келадиган, миллий манфаатлар ва демократик қадриятлар уйғунлашган ноёб моделдир. Ушбу сиёсатнинг муваффақиятли амалга оширилиши мамлакатни модернизация қилиш ваУчинчи Ренессанспойдеворини қуришда асосий ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилади.

 

Д.Чориев, Хоразм вилоят маъмурий суди судьяси

 

 

Мавзуга оид