s
USD: Rub: Eur:
2024-12-06 563

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 9-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 555-сонли қарори

 Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштирилади.

 Қарор билан, ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди ва қуйидагилар белгиланди.

 2024-йил 1-декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳудудий бирликларини тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда:

 Қарор талабларидан келиб чиқиб, ҳудудларни кадастр бўйича тўлиқ қайтадан бўлиниши;
 Кўчмас мулкларнинг янги кадастр рақамларини шакллантириш учун УЗКАД тизимига техник тузатишлар киритилиши;
 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш ҳужжатларини тегишли қарорлари билан тасдиқлаши белгиланди.

 2024-йил 31-декабрга қадар юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк объектларининг ўзгартирилган кадастр рақамларини аниқлаш ва маълумотларини олиш имконияти яратилди.

 Бунда кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тегишли ўзгартиришлар киритиш натижасида илгари берилган кадастр рақами кўчмас мулкнинг мулк тарихига оид маълумотларда сақланиб қолади.

Кўчмас мулк объектларига кадастр рақамлари Давлат кадастрлари палатасининг туман, шаҳар филиаллари томонидан берилади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид