s
USD: Rub: Eur:
2026-03-25 652

Жамиятимизда инсон шаъни ва қадр-қиммати энг олий мезон

Дарҳақиқат, жамиятда инсон тақдири ва унинг шаъни ҳар нарсадан муҳим бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, давлатимиз томонидан қабул қилинган қонунларда ҳам бу ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармони ва тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг мазмун-моҳияти ҳамда судлар ваколатига доир бандларининг аҳамияти борасида тўхталиб ўтамиз.

Зеро, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, айниқса, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жамиятда гендер тенглиги, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини бартараф этиш масаласи алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 3 март куни “Аёллар ва болалар ҳуқуқларинининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги
ПФ-33-сонли Фармон қабул қилинди. Мазкур фармон мамлакатда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, уларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик ва тазйиқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича аниқ механизмларни белгилаб берди.

Шунингдек, мазкур ПФ-33-сонли фармоннинг асосий мақсади аёллар ва болаларнинг конституциявий ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини камайтириш ҳамда бу борада давлат органлари фаолиятини самарали мувофиқлаштиришдан иборат.

Фармонда қуйидаги муҳим вазифалар: яъни эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш белгиланган. 

Шунингдек, оилавий муносабатларни мустаҳкамлашникоҳдан олдинги тайёргарлик курсларини ташкил этиш ва “маиший зўравонликсиз бахтли оилавий ҳаёт” маданиятини шакллантириш чоралари ҳам белгилган. Бу эса, ўз навбатида жамиятимизни янада тараққий этишида муҳим мезонлардан бири бўлиб хизмат қилади.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида махсус “Йўл харитаси” тасдиқланган бўлиб, унда аниқ вазифалар, муддатлар ва масъул ташкилотлар белгиланган.

Йўл харитасининг асосий йўналишлари:ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, зўравонлик ҳолатларини барвақт аниқлаш механизмларини жорий этиш, аёллар ва болаларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш тизимини кенгайтириш, профилактика ишларини кучайтириш, рақамли мониторинг тизимларини жорий этишдан иборат.

Судлар ваколатига доир бандларининг аҳамияти юзасидан ҳам
ПФ-33-сонли фармонда судлар ваколатига оид қатор муҳим вазифалар ҳам белгиланган. Бу вазифалар одил судловни таъминлаш ва жабрланувчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган.

Зўравонлик билан боғлиқ ишлар бўйича адолатли судловни таъминлаш, жабрланувчилар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш, профилактик аҳамият, ҳуқуқий кафолатларни кучайтиришсудлар ваколатига доир асосий жиҳатлар бўлиб ҳисобланади.

 

Ж.Жуманиёзов, Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг раиси

Мавзуга оид