s
USD: Rub: Eur:
2025-12-16 677

2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

 республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

 ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади;

 раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

 ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti   U.Babayev

Мавзуга оид