s
“Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–277-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади: “Баркамол авлод” республика болалар мактаби ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар маркази негизида Республика “Келажак” маркази; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар мактаблари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) “Келажак” марказлари; Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари “Келажак” марказлари ҳузурида болалар сайёҳлик базалари. “Келажак” марказларининг умумий ўрта таълим ташкилотларида вертикал тизимини жорий этиш мақсадида ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. Мактаб маслаҳатчиси лавозим маоши умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади. 2026 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга мактаб маслаҳатчиларига лавозим маошига тегишлича ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади. Xiva tuman YXKM bosh yuristkonsulti A.Abdusheripov