s
USD: Rub: Eur:
2025-03-25 195

Bilasizmi

Ходим касаба уюшмасидан чиқиб кетганда у билан меҳнат шартномасини МКнинг 161-моддаси 2-қисм 5-банди билан бекор қилинганда касаба уюшмасининг розилиги олиниши шартми?

Бир кадровик обуначимиз шу мазмунда қизиқ савол билан мурожаат қилган. Ташкилотдаги ходим касаба уюшмасидан чиқиб кетган ва у билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда касаба уюшмасининг розилиги олиниши олинмаслиги масаласида савол қолдиришган.

Агар бу вазиятда ходимни касаба уюшмасидан чиққанининг важи билан касаба уюшмасининг розилиги олинмай ишдан бўшатилса, бу ходим эртага суд орқали ишга тикланиши мумкин.

Қонуний асосларга тўхталамиз. 

Меҳнат кодексининг 4-моддаси 2-қисмига  (https://lex.uz/docs/6257288#6261538)кўра, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир.

Яъни ходим гарчи касаба уюшмасидан чиқиб кетган бўлса-да, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда шу важ билан касаба уюшмасининг розилиги олинмай ишдан бўшатилса, бу камситиш ҳисобланади. 

Бу вазиятда иш берувчилар ходимнинг касаба уюшмасига аъзо ёки аъзо эканлигига баҳо бермай МК ва жамоат шартномасида белгиланган қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишлари керак бўлади.                                                                                                                                                                                                                                                                             Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов

Мавзуга оид