s
USD: Rub: Eur:
2025-12-16 197

6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича олий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 190 та индикатор белгилаб берилди.

 Бунда 8 та (4.2 %) мажбурий индикаторлар (масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 182 та (95.8 %) умумий индикаторлар (фан мазмунига мос хорижий адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, қабул параметрларини белгилашда ахборот-ресурс марказининг имкониятларини ҳисобга олиш ва б.) мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.

 Бунда:

▪️ 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»;
▪️ 50 % дан 70 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»;
▪️ 70 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади.

 Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади.Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti   U.Babayev

Мавзуга оид