s
USD: Rub: Eur:
2025-12-16 492

Адлия вазирлиги “Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3717, 2025 йил 1 декабрь).

 

 Мазкур идоравий ҳужжат билан 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича касбий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 163 та индикатор белгилаб берилмоқда.

✅ Унга кўра, 8 та (4.9 %) мажбурий индикаторлар (масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 155 та (95.1 %) умумий индикаторлар (фан мазмунига мос (хорижий) адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, спорт зали (спорт майдончалар) мавжудлиги ва б.) мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.

 Бунда:

▪️ 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»;
▪️ 50 % дан 60 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»;
▪️ 60 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади.

 Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади.Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti   U.Babayev

Мавзуга оид