s
USD: Rub: Eur:
2024-12-28 662

ҲОДИМЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИ:

Меҳнат кодексининг 155-моддасида ҳодимларни ишдан бўшатишнинг асослари келтирилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат;

ходим ва иш берувчи келишуви бўйича;

меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ишдан бўшаш;

ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши;

иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш;

ташкилот эгаси алмашганда, у қайта ташкил этилганда, ташкилотнинг бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад этиши;

ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;

ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;

тиббий хулосага кўра ходим соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтишни рад этиши ёки иш берувчида ходимга мос бошқа иш бўлмаган тақдирда;

ходим ва иш берувчи ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича;

янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш бўйича;

алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ишдан бўшатиш асослари мустаҳкамланган асослар бўйича.

 

 

Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов

Мавзуга оид