s
Қарорга кўра, тадбиркорларга, уларнинг хоҳишига кўра, 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябргача узайтиришга рухсат этилди.
Бунда:
имтиёзли давр давомида тадбиркорлар томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;
имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.
Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:
Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;
Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;
туманларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.
Tuproqqal’a tuman Adliya bo’limi
Davlat xizmatlari markazi bosh mutaxasisi: B.Ruzmetov