s
USD: Rub: Eur:
2025-03-31 327

Мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда ягона ёндашув жорий этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (О'РҚ-945-сон, 26.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қо'шимча ва о'згартиришлар киритилди 

 Унга ко'ра, “Баҳолаш фаолияти то'г'рисида”ги Қонунга баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан о'тказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда фақат баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар о'ртасида тузилган шартнома асосида эксперт сифатида ҳам иштирок этиши мумкинлигини назарда тутувчи о'згартириш киритилди.

 Бундан ташқари “Суд экспертизаси то'г'рисида”ги Қонунга киритилган қо'шимчага ко'ра, камида 3 йил иш стажига эга бо'лган суд экспертлари баҳолаш то'г'рисидаги ҳисоботларда қо'лланилган усулларнинг илмий жиҳатдан асосланганлиги нуқтаи назаридан суд экспертизасини о'тказиши мумкин. 

 Шунингдек суд экспертининг текширишларни о'тказишда унинг хулосасига нисбатан белгиланган талабларга ва тегишли соҳадаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш бо'йича мажбурияти назарда тутилмоқда.

Қонун расмий э'лон қилинган кундан э'тиборан кучга киради.

Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов

Мавзуга оид