s
USD: Rub: Eur:
2025-03-31 185

Жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари кучайтирилмоқда

Ҳукумат қарори (ВМҚ-103-сон, 21.02.2025 й.) билан “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг  бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби” тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

НИЗОМДА ҚУЙИДАГИЛАР БЕЛГИЛАНМОҚДА:

 

Жабрланувчи, гувоҳ ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимояси учун бир йўла ажратиладиган нафақани (ушбу нафақа солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолинмайди) тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланмоқда;

 

Нафақанинг миқдори:

шахс вафот этганда унинг оила аъзолари ҳар бирига тенг улушда - БҲМнинг 100 баравари миқдорида;

шахсга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда, ногиронлик гуруҳига кўра:

 

И гуруҳ - БҲМнинг 80 баравари миқдорида;

ИИ гуруҳ - БҲМнинг 70 баравари миқдорида;

ИИИ гуруҳ - БҲМнинг 50 баравари миқдорида.

 

ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганда ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда эса, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси асосида:

 

оғир даража - БҲМнинг 35 баравари миқдорида;

ўрта даража - БҲМнинг 35 баравари миқдорида;

соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража - БҲМнинг 25 баравари миқдорида.

 

жиноят процессида ҳимоя қилинувчига шахсга ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш асослари:

ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги);

унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;

унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;

мулкий зарар етказилганлиги.

 

Ушбу низом 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.

Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов

Мавзуга оид