s
USD: Rub: Eur:
2025-03-30 295

Ҳарбий хизматчиларга янги имтиёзлар берилмоқда

 

Президентимизнинг “Айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори (ПҚ-71-сон, 24.02.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2005 йил 30 июндаги ПҚ–112-сон қарорга қуйидаги ўзгартиришлар киритилмоқда:

 

2025 йил 1 мартдан йил якунигача амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган ва ижарада турадиган Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган оддий аскар, сержант ва офицерларга қуйидагича ҳар ойлик компенсация тўловлари белгиланмоқда:

 

Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;

Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;

бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида – БҲМнинг

2,4 бараваригача миқдорда.

оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади;

 

2026 йилдан ҳар йили ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари миқдори ҳудудлар кесимида тураржой ижарасининг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда, Ҳукумат қарори билан белгилаб борилади.

 

Президент ҳужжатларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

 

2025 йил 1 мартдан ижарада турадиган ҳарбий хизматчиларга тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилмоқда.

Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов

Мавзуга оид