s
Оила кодексининг 88-моддасига асосан,
Суд томонидан болалар тарбияси билан боғлиқ низолар кўрилаётганда, боланинг ҳимояси учун ким даъво тақдим қилганлигидан қатъи назар, ишда иштирок этиш учун васийлик ва ҳомийлик органи жалб қилиниши керак.
Васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳамда уни ўз тарбиясига беришни талаб қилаётган шахсларнинг турмуш шароитларини текшириши ва текшириш натижаларини ҳамда унга асосланган низо моҳиятига оид хулосасини судга тақдим қилиши шарт.
Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов