s
2025 йил 11 мартдан Президентнинг ПФ-18-сонли Фармонига кўра мамлакат бўйлаб "долзарб бир ойлик" эълон қилинди.
Ҳар бир туманга раҳбарлар бириктирилди.
Сафарбарлик доирасида белгиланган мақсадлар: 29 мингта маҳаллада кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик лойиҳалари амалга оширилади. Зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналар етказиб берилади.
Аҳоли хонадонларига:
▪️1,23 миллион бош парранда
▪️24 минг оила асалари
▪️21 минг бош қўй-эчки ва қорамол етказиб берилади
▪️400 минг гектар аҳоли томорқаларида ва 180 минг гектар ижара ерларида сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва бошқа сердаромад экинлар экилади
Бу ишлар Бандлик вазирлиги, Марказий банк, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари билан биргаликда амалга оширилади.
Сафарбарлик даврида бу ишларга масъуллар бошқа йиғилиш ва тадбирларга чақирилмайди.
Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов