s
Ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида – ҳақиқатда бажарилган иш учун;
меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида – ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади.
Ўриндошлик асосида ишлайдиган шахслар бажарган иши учун ёки меҳнат шартномасида белгилаб ўтилган вақт учун ойлик маош олади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида иш ҳақи ишнинг қиймати бўйича ҳисобланади.
Агар меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида ўриндошга нормаланган топшириқ белгиланса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш ходим томонидан амалда бажарилган иш учун ишнинг пировард натижаси бўйича тўланади.
Ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда асосий иш жойи бўйича иш учун ва ўриндошлик асосида иш учун иш ҳақи алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилинади.
Асос: Меҳнат кодексининг 438-моддаси ҳамда "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида" ги Низом.
Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов