s
USD: Rub: Eur:
2024-09-26 571

Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилмоқда.

Электрон шаклда фойдаланиладиган давлат хизматларининг салмоғини ошириш, давлат хизматларини кўрсатишга доир тартибларни соддалаштириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қарор қабул қилинди.

 

Мазкур хужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан:

электрон рақамли имзонинг амал қилиш муддатини тугатиш асосларини белгилаш;

болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартибини жорий этиш;

айрим давлат хизматларидан фойдаланиш учун марҳумнинг яқин қариндошларига ариза билан мурожаат қилиш ваколатини бериш;

автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматларидан композит шаклда фойдаланиш тартибини жорий этиш каби қулайликлар яратилди.

Шунингдек ўзгаришларга мувофиқ эндиликда электрон рақамли имзо калити ва уларнинг сертификатини олишда ариза берувчининг шахси биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқланадиган бўлди.

Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилишда бола навбатга қўйилган тақдирда ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун берган сўровномасидаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириши мумкин. Бунда сўровномадаги телефон рақами янги киритиладиган телефон рақамига келадиган тасдиқлаш кодини киритиш йўли билан ўзгартирилади.

Болаларни мактабгача таълим ташкилотига жойлаштиришда қоғоз шаклдаги йўлланмаларни тақдим этиш бекор килдинди. Бунда болани ташкилотга жойлаштириш бўйича йўлланма шаклланганлиги ҳақидаги хабарномалар танланган ташкилотга ва ариза берувчининг телефон рақамига юборилади.

Сўнгра болаларни ташкилотга қабул қилиш ариза берувчи хабарномадаги тасдиқ кодини тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ташкилотнинг буйруғини чиқариш орқали расмийлаштирилиб, бола мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириладиган бўлди.

Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш амалга оширилган тақдирда улар учун бериладиган рухсатнома олдин 15 иш кунида берилган бўлса, эндилик рухсатнома 10 кунда бериладиган бўлди.

 

 

Сабиров Жавлонбек Султанназарович

Қўшкўпир туман адлия бўлим давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси

Мавзуга оид