s
Вазирлар Маҳкамасининг 253-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари"га кўра,
бозор ҳудудида объектларни жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан ташқари қўшимча савдо ўринларини ташкил этиш тақиқланиши кўрсатилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 168-моддасига асосан,
бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов